Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Ҳьюн Сеулнинг шарқий қисмидаги тергов изоляторида ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Ҳозирда собиқ мудофаа вазирининг соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.
Кеча тахминан соат 23:52 да (10 декабрь куни Тошкент вақти билан 19:52 да) навбатчи ходим ордер берилишидан олдинги кутиш хонасининг ҳожатхонасида у (Ким Ёнг Ҳьюн) ўз жонига қасд қилишга уринаётганини аниқлади, деди Корея Адлия вазирлиги пенитенсиар хизмати раҳбари Син Ён Хе.
Унинг таъкидлашича, ходимлар зудлик билан аралашиб, эшикни очган ва собиқ вазир ўз жонига қасд қилишга уринишни тўхтатган. Айни пайтда у қўриқлаш остида, саломатлигига хавф йўқ.
Жанубий Корея собиқ мудофаа вазирининг ҳибсга олиниши