АсосийЖамият

Ўзбекистонга кириб келаётган машинада 2 800 дона ўқ борлиги аниқланди

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Ўзбекистонга кириб келаётган машинада 2 800 дона ўқ борлиги аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан  ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Божхона кўриги натижасида, автотранспорт воситасининг юк хонасида йўловчи божхона декларaциясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 16 дона қадоқда 2 800 дона 5,5 мм. калибрли пневматик қурол ўқлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз! Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ  фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини давлатимиз ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга оширишда, тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар