Бугун Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида шер ҳужум қилган қоровул ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилган.