АсосийЖамият

Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.

'Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, бугун, 18 декабрь куни соат 07:06 да  Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сағбон кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 07:10 да етиб бориб, ёнғин соат 07:31 да қуршаб олиниб, соат 07:34 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар