АсосийЖамият

Наманганда мактаб директори хонасида қимор ўйинини ташқил қилди

Директор ИИБ ходимлари томонидан хизмат хонасида шериклари билан қўлга тушган.

'Наманганда мактаб директори хонасида қимор ўйинини ташқил қилди'ning rasmi

Наманганда мактаб директори ўз хонасида қимор ўйин ташкил қилди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида шериклари билан қимор ўйнаб ўтирганида қўлга тушди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўполишда бузганлиги учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилиниши маълум қилинади.

    Бошқа янгиликлар