АсосийЖамият

Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди

Ота 46 ёшда, ўғли 18, икки қизи 16 ва 10 ёшда бўлган.

'Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди'ning rasmi

Қарши шаҳрида эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ўз уйида иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда  Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz'га маълум қилди. 

Қайд этилишича, воқеа 17 декабрь куни содир бўлган. Ота 46 ёшда, ўғли 18, икки қизи 16 ва 10 ёшда бўлган.

Кўздан кечириш давомида аниқланган дастлабки ҳолатга кўра, уйнинг ертўласида ўрнатилган замонавий иситиш қозонининг (“двух контурний котёл”) ёнган ис гази чиқиши учун ўрнатилган мўрининг умумий ҳаво тортиш мўрисига (“витяжная вентиляция”) уланган қисмидан ис газининг сизиб чиқаётгани аниқланган.

Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь соат 9:20 лар атрофида Асака тумани, Учтош кўчасида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро М.А. ва унинг 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.А.нинг жасади яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш аъломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.