АсосийЖамият

Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

Темир йўл транспортида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати эълон қилинди.

'Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади'ning rasmi

“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (851-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати; 
  • Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати; 
  • Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

 Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар