АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Улар икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этишган.

'Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Кремль хабарида айтилишича, мулоқот Ўзбекистон тарафи ташаббуси билан ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистон бундай терактни кескин қоралаши таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар