АсосийЖамият

Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.

'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

Аҳолини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан "Ўзенергоинспекция" томонидан ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган “Х.-а." МЧЖга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига таъминотчи омборидан олиб келинган 5,2 тонна Аи-80 маркали автобензин мавжуд бўлсада шохобчада ҳеч қандай сабабларсиз сотилмасдан сақлаб турилганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида жойлашган «А.Б.С.» МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланган

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШлар биржа савдоларида иштирок этиши тўхтатилди.

    Бошқа янгиликлар