АсосийЖамият

Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

'Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди'ning rasmi

31 декабрь куни Тошкент метроси бекатларининг иш вақти одатдагидан 2 соатга узайтирилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, метро илк маротаба 31 декабрь соат тонгги 05:00 дан 1 январь соат тунги 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Қўшимча дам олиш кунларида метро поездларининг ҳаракат жадвали юзасидан ҳозирда режавий ишлар амалга оширилмоқда. Бу бўйича кейинроқ қўшимча маълумот тақдим этилади.

Аввалроқ Тошкент метрополитени биринчи марта бир кунда 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатгани хабар қилинганди. Миллионинчи йўловчига пойтахт жамоат транспортидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картаси совға қилинган.

    Бошқа янгиликлар