Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Бокудан Грознийга учаётган йўловчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Ҳодиса жойига Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 52 нафар шахсий таркиби ва 11 та техникаси етиб келган. Самолёт қулаб тушганидан кейин ёнғин бошланган. Қутқарув бўлинмалари ёнғинни ўчиришга киришди. Ҳозирда жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда, тирик қолганлар борлиги ҳақида олдиндан хабар берилмоқда.
Ҳалокатга учраган самолёт Аzerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган. Вазирлик Бокудан Грознийга учаётган бўлганини тасдиқлаган. Бортда 67 нафар йўловчи ва беш экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда.