АсосийДунё

Покистон Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди

Вайроналар остидан 15 киши, жумладан, аёллар ва болалар жасади олиб чиқилди.

'Покистон Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди'ning rasmi

Покистон 24 декабрь куни Афғонистоннинг Пактика вилояти Бармал туманига ҳаво ҳужуми уюштирди. Вайроналар остидан 15 киши, жумладан, аёллар ва болалар жасади олиб чиқилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Манбаларга кўра, Бармал туманидаги камида етти қишлоқ ҳаво ҳужумига учраган. Ламан қишлоғида бир оиланинг беш аъзоси, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Қурбонлар сони ортиши мумкин ва одамлар вайроналар остидан жасадларни олиб чиқмоқда.

Маҳаллий аҳоли портлаш Покистон самолётлари томонидан амалга оширилганини айтган. Авиатехникалар Хост, Пактия ва Пактика осмонида патруллик қилмоқда.

"Толибон" жавоб қайтаришга ваъда берди

"Толибон" Мудофаа вазирлиги Покистоннинг Бармал туманининг бир қисмига уюштирган ҳаво ҳужумларини очиқ тажовуз сифатида қоралади. Вазирлик ҳужумлар Покистон армияси томонидан амалга оширилганини таъкидлади.

"Толибон" бу шафқатсиз ҳаракатни барча халқаро тамойилларга зид ва очиқ тажовуз деб ҳисоблайди ва уни кескин қоралайди, дейди вазирликнинг расмий вакили Иноятулла Хоразмий.

У ҳужумда асосан “вазиристонлик қочқинлар”ни нишонга олингани, бир қанча болалар ва бошқа тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва яраланганини айтди. "Толибон" ҳужумни жавобсиз қолдирмасликларини қўшимча қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.