АсосийСиёсат

Сардор Умурзоқовга қўшимча ваколатлар берилди

Бу ҳақда Президент қарорида белгиланди.

'Сардор Умурзоқовга қўшимча ваколатлар берилди'ning rasmi

“Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-467-сон 31.12.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.

 Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

давлат ва жамият қурилиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди'ning rasmi

    Сиёсат 03.01.2025 16:42

    Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    Янги йил байрами муносабати билан хорижий етакчилар Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 29.12.2024 14:32

    Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди

    Аввалроқ, Жанубий Кореяда йўловчи самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

    '“Бу чинакам тарихий воқеа”'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 15:42

    “Бу чинакам тарихий воқеа”

    Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаат йўллади.

    'Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 13:26

    Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди

    Бош вазир қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.