АсосийДунё

Трамп Путин билан учрашмоқчи — ОАВ

Томонлар учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

'Трамп Путин билан учрашмоқчи — ОАВ'ning rasmi

Трампнинг айтишича, Путин у билан учрашмоқчи, учрашув ташкил этишга киришилган.

AҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп пайшанба куни у ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув ташкил этилаётганини айтди, бироқ республикачи президент икки давлат раҳбари ўртасидаги музокаралар учун ҳеч қандай муддатни ошкор қилмаган.

Трампнинг 20 январ куни Оқ уйга қайтиши Москванинг 2022 йил февралида бошланган Украинага босқинига чек қўйиш бўйича дипломатик қарор қабул қилинишига умид уйғотди, бироқ бу Киевда “тезкор тинчлик битими” Украина қимматга тушиши мумкинлигидан хавотир уйғотди.

Трампнинг маслаҳатчилари яқин келажакда Украинанинг каттагина қисмини Россияга беришни кўзда тутувчи сулҳ тузиш бўйича таклифларни илгари сурган.

"У (Путин) учрашмоқчи ва биз буни ташкил қиляпмиз", деган Трамп Флорида штатидаги Палм-Бич шаҳрида республикачи губернаторлар билан учрашув олдидан қилган чиқишида.

"Президент Путин учрашмоқчи. У буни ҳатто омма олдида айтди ва биз бу урушни тугатишимиз керак ", - деди Трамп Россия-Украина уруши ҳақида гапириб.

Айтиш жоиз, Россия Украинага бостириб кирганидан бери, демократик президент Жо Байден бошчилигидаги АҚШ Украина учун 175 миллиард доллардан ортиқ, шу жумладан хавфсизлик учун 60 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратди.

Бироқ, урушни тезда якунлашни хоҳлаётганини айтган Трамп даврида ёрдам шу суръатда давом этадими ёки йўқми, номаълум.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба куни аввалроқ Путин Трампнинг алоқага чиқиш истагини олқишлаганини айтди, бироқ ҳозирча ҳеч қандай расмий сўровлар келиб тушмаган. “Aввал Трампнинг лавозимга киришини кутиш тўғрироқ бўларди”, деган Песков.

Украина президенти Владимир Зеленский эса Трамп Россия билан 34 ойлик урушни якунлашда ҳал қилувчи шахс бўлиши ва Путинни тўхтатишга ёрдам бериши мумкинлигини айтган эди.

                                       Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суд Люксембургнинг Mediahuis медиахолдингига Усмоновни "Dilbar" яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 16:09

    Суд Люксембургнинг Mediahuis медиахолдингига Усмоновни "Dilbar" яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади

    Ушбу маълумотни, Люксембургдаги йирик медиахолдинг — Mediahuis Luxembourg назоратидаги нашрлар тарқатган.

    'Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 16:04

    Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солади

    Расмий маълумотларга кўра, бу каби хатти-ҳаракатлар авиация қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

    'Афғонистонда Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 15:33

    Афғонистонда Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади

    Эълон қилинишича, бу қарор шахмат ўйинни исломга зид деб билгани туфайли қабул қилинган.

    'Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 13:54

    Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди

    Бу суҳбат икки ядровий давлат ўртасидаги кескин тўқнашувлардан сўнг илк бор амалга оширилди.

    'Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 10:35

    Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

    У тўрт кун аввал Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган.

    'БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 09:36

    БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди

    Бу миқдор Форс кўрфази мамлакатлари учун мутлақ рекорд ҳисобланади.