АсосийЖамият

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

'Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади'ning rasmi

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

 Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:53

    'Ўзбекистонга кириб келишда божхона назоратидан яширилган 717 дона буғу шоҳлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Ўзбекистонга кириб келишда божхона назоратидан яширилган 717 дона буғу шоҳлари фош этилди

    Буғулар Евроосиёнинг мамлакатларида учрайди ва улар Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби рўйхатига киритилган.

    'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

    Республикада ҳарорат 7-13 даража атрофида бўлади.

    'Блогер “Jasjan” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 19:53

    Блогер “Jasjan” 5 суткага қамалди

    У “Hilton” меҳмонхонаси олдида “салбий қиз ва салбий бола” ролини видеога олган.

    'Самарқандда метро қурилади'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 19:16

    Самарқандда метро қурилади

    Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгармоқда.

    '“Халқ билан армия тобора яқин бўлиб бораётгани ҳарбий соҳа ривожига янгича куч ва сифат бағишламоқда”'ning rasmi

    Жамият 14.01.2025 17:57