АсосийЖамият

Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди

Аввал “Қашқадарё сув таъминоти” АЖнинг бир ишчиси қудуқни тозалашга тушган ва кўп сув ютиши натижасида тоби қочиб, чиқа олмай қолган. Шериги ҳам ёрдам бериш мақсадида тушиб, у ҳам қолиб кетган.

'Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди'ning rasmi

ФВВ қутқарувчилари томонидан 2 нафар фуқаро қутқарилди, дея хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати. 

Кеча, 15 январь куни соат 10:16 да Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар “Тутзор” МФЙ ҳудудидаги йўл ёқасида жойлашган канализация қудуғига “Қашқадарё сув таъминоти” АЖнинг 2 нафар  ходими тозалаш мақсадида тушганлиги ва қайтиб чиқа олмаганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Маълум бўлишича, чуқурлиги 3 метр, диаметр 1 метр бўлган қудуқнинг сув ўтиш йўлига тиқилиб қолган чиқиндиларни тозалаш мақсадида, 1 нафар ишчи тушган ва сув кўпайиб кетиб, сув ютиши натижасида тоби қочган ҳамда чиқа олмай қолган. Шундан сўнг, унинг шериги ёрдам бериш мақсадида тушиб, у ҳам қолиб кетган.

Зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ФВБ қутқарувчилари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқароларни қутқариб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган. Ҳозирда шифокорлар назоратида.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар мавжуд эмас.

    Бошқа янгиликлар