АсосийДунё

АҚШ Жексон-Веникнинг Ўзбекистонга оид тузатишини бекор қилиши мумкин

Сенатдаги эшитувларда Марко Рубио ушбу тузатишни "ўтмиш сарқити" деб атади.

'АҚШ Жексон-Веникнинг Ўзбекистонга оид тузатишини бекор қилиши мумкин'ning rasmi

АҚШ Жексон-Веникнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан тузатишини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби лавозимига номзод Марко Рубио 15 январь куни Капитолий тепалигида Сенатдаги эшитувлар чоғида маълум қилди

Бошқа сенатор Стив Дейнснинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ушбу тузатишни бекор қилиш тўғрисида бир неча бор мурожаат қилган. У ушбу мамлакатларга доимий нормал савдо режимини тақдим этиш зарурлигини таъкидлади, бу эса минтақаларга янги воситалардан фойдаланган ҳолда ривожланиш имконини беради.

Бунга жавобан Марко Рубио Жексон-Веник тузатишини "ўтмиш сарқити" деб атади ва бу механизмдан Марказий Осиё давлатларига босим ўтказиш учун фойдаланиш ўзини оқламаслигини айтди.

Марко Рубионинг қўшимча қилишича, тузатишни фақат қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали бекор қилиш мумкин ва бу йўналишда бошқа сенаторлар билан биргаликда ишлашга умид билдирди.

Стив Дейнс, ўз навбатида, Марказий Осиёни катта салоҳиятга эга минтақа, унга кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. У АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгандан сўнг минтақанинг стратегик аҳамиятини қайд этиб, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ иштирокида C5+1 форматидаги саммит ўтказилишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 1974 йилда қабул қилинган Жексон-Веник тузатиши инсон ҳуқуқларини бузувчи давлатлар билан савдо алоқаларини чеклаган эди. У ушбу чора-тадбирларнинг ташаббускорлари бўлган конгрессменлар Генри Жексон ва Чарлз Веник шарафига номланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Москвадаги рейдда 426 нафар мигрант қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 20:44

    Москвадаги рейдда 426 нафар мигрант қўлга олинди

    Уларнинг барчаси Савдо марказида ушланиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига олиб кетилган.

    'Қозоғистон – Россия чегарасидаги битта пункт 16 ойга ёпилади'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 20:16

    Қозоғистон – Россия чегарасидаги битта пункт 16 ойга ёпилади

    Шу муносабат билан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги миллий ташувчиларни огоҳлантирди.

    'Қирғизистонда йил бошидан бери қизамиқнинг 200 дан ортиқ янги ҳолати қайд этилди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 18:26

    Қирғизистонда йил бошидан бери қизамиқнинг 200 дан ортиқ янги ҳолати қайд этилди

    2024 йилда Қирғизистонда 14 минг 380 қизамиқ касаллиги қайд этилган, шундан 5,7 мингтаси Бишкек шаҳрида.

    'Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 14:38

    Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди

    Яна 3 нафар ўзбекистонлик жонлантириш бўлимида ётибди.

    'Ғазода ҳалок бўлганлар сони 47 минг кишига яқинлашди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 13:36

    Ғазода ҳалок бўлганлар сони 47 минг кишига яқинлашди

    Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари туфайли 81 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 188 нафари яраланган.

    'SpaceX'нинг Starship кемаси синов парвози чоғида портлаб кетди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2025 10:55

    SpaceX'нинг Starship кемаси синов парвози чоғида портлаб кетди

    Тармоқларда ракета портлаши ва уни парчаларининг қулаши акс этган видеолар пайдо бўлди.