АсосийДунё

Европа Иттифоқи Трамп билан прагматик муносабатларни ваъда қилмоқда

Европа AҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини, бироқ глобал рақобат кучайиб бораётган бир пайтда Евроблок Хитой ва бошқа давлатлар билан алоқаларни яхшилашга интилиши айтилди.

'Европа Иттифоқи Трамп билан прагматик муносабатларни ваъда қилмоқда'ning rasmi

Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйен сешанба куни Европа AҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини, бироқ глобал рақобат кучайиб бораётган бир пайтда Евроблок Хитой ва бошқа давлатлар билан алоқаларни яхшилашга интилишини айтди.

Фон дер Ляйен Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган глобал элиталарнинг йиллик йиғилишида сўзлаган нутқида Қўшма Штатлар муҳим ҳамкор бўлиб қолишини таъкидлади. Европа Иттифоқининг “биринчи устувор йўналиши Трамп билан ҳамкорлик қилиш, умумий манфаатларни муҳокама қилиш ва музокараларга тайёр бўлиш” бўлади, деди Фон дер Ляйен. "Биз прагматик бўламиз, лекин доимо ўз манфаатларимиз ва қадриятларимизни ҳимоя қилиш принципларимизда собит турамиз", - деган Европа Иттифоқи раҳбари. У, шунингдек, “Европа ўз йўлида қолади”, деди.

Дональд Трамп душанба куни Оқ уйга қайтди ва Хитой ҳамда AҚШ иттифоқчилари, жумладан Канада ва Европа Иттифоқига нисбатан оғир тарифлар жорий этиш ҳақидаги ваъдаларини бажаришини айтди. Инаугурациядан сўнг Трамп 1 февралдан бошлаб Канада ва Мексикага 25 фоизлик божлар жорий этиши мумкинлигини маълум қилди.
У, шунингдек, Қўшма Штатларнинг  Европа Комиссияси президенти уни "бутун инсоният учун энг яхши умид" дея ҳимоя қилиб келадиган “Париж иқлим келишуви”дан чиқишини эълон қилди. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.