АсосийЖамият

Тошкентда адвокат ва юрист ушланди

Улар 10 йилга қамалган шахснинг жазо муддатини 4 йилга камайтириб бермоқчи бўлган.

'Тошкентда адвокат ва юрист ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида адвокат ва юрист ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. 

 Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати 1999 й.т. шахсга нисбатан 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукми билан тайинланган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳозирда шаҳар судининг кассация инстанциясида кўрилаётган шикоятни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Хусусан у тайинланган жазони 4 йил муддатга камайтириб бериш эвазига, ҳар бир йил учун 5 минг АҚШ долларидан, жами 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг юристи ҳам адвокатдан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, банк юристи прокуратура органларидаги қариндоши орқали ёрдам бермоқчи бўлганлиги аниқланиб, ҳозирда бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳолат юзасидан адвокат ҳамда юристга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:55

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:29

    Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди

    Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан Japan Career портали ишга туширилди.

    'Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:40

    Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади

    Президентининг 2025 йил 20 январдаги “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.

    'Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкин(ми?)'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:03

    Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкин(ми?)

    Оқ уй раҳбари, агар Владимир Путин урушни тугатиш бўйича музокаралардан бош тортса, Россияга қарши янги санкциялар жорий этишини айтди.

    'Қозоғистондан Ўзбекистонга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:36

    Қозоғистондан Ўзбекистонга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташилаётгани аниқланди

    Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали АИ-92 маркали бензин олиб ўтилган.

    'Энди криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном шакллантирилиб, президентга ахборот бериб борилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Энди криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном шакллантирилиб, президентга ахборот бериб борилади

    2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.