АсосийДунё

Француз терговчилари Башар Асадни ҳибсга олишга янги ордер берди

Суриянинг собиқ раҳбари уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар, қотилликларга шерикликда ва армия томонидан тинч аҳолига қарши қасддан ҳужум уюштирганликда айбланмоқда.

'Француз терговчилари Башар Асадни ҳибсга олишга янги ордер берди'ning rasmi

Суриянинг собиқ раҳбари уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар, қотилликларга шерикликда ва армия томонидан тинч аҳолига қарши қасддан ҳужум уюштирганликда айбланмоқда.

Франция Суриянинг собиқ президенти Башар Aсадни 2017 йилда содир этилган ҳарбий жиноятлар билан боғлиқ айбловлар бўйича ҳибсга олиш учун янги ордер берди.

Франциянинг икки тергов судяси Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган етакчиси Башар Асадни ҳарбий жиноятларга алоқадорликда гумон қилиб, ҳибсга олишга ордер берди, бу Франция суд органларининг иккинчи уриниши ҳисобланади.

Ўтган йил охирида Сурия мухолифати томонидан тезкор ҳужуми натижасида ҳокимиятдан ағдарилган Aсад душанба куни "қуролли кучлар бош қўмондони" сифатида 2017 йилда Суриянинг Дера шаҳрида ҳалок бўлган бомба портлаши учун жавобгар  деб топилган.

Ордер 2017 йил 7 июнда Сурия армияси вертолётлари томонидан уйи бомбардимон қилиши натижасида ҳалок бўлган 59 ёшли асли суриялик Франция фуқароси ва собиқ француз тили ўқитувчиси Салоҳ Aбу Набоут иши бўйича тергов доирасида берилган.

Манбага кўра, Франция адлия тизими Aсад бу ҳужум учун буйруқ берган ва воситаларни тақдим этган деб ҳисоблайди.

Сурия армиясининг олти нафар юқори мартабали амалдори 2018 йилда бошланган терговда бу иш юзасидан Франция ҳибсга олиш учун ордерларнинг нишонига айланган.

"Бу иш мен ва менинг оилам бошидан ишонган адолат учун узоқ давом етган курашнинг чўққисини кўрсатади", деди марҳумнинг ўғли Умар Aбу Набоут.

У "суд бўлиб ўтиши ва жиноятчилар қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳибсга олиниши ва ҳукм қилинишига" умид билдирди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистон АҚШдаги фуқароларини оммавий депортациядан аввал олиб чиқиб кетмоқчи'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 17:46

    Ҳиндистон АҚШдаги фуқароларини оммавий депортациядан аввал олиб чиқиб кетмоқчи

    Президент Дональд Трамп маъмурияти билан муносабатларни яхшилаш мақсадида шундай қадам қўйилмоқда.

    'Туркия Исроил билан савдо муносабатларини қайта тиклаши мумкин'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 17:39

    Туркия Исроил билан савдо муносабатларини қайта тиклаши мумкин

    Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари ва геноциди боис Туркия 2024 йил 9 апрелда Исроил билан импорт ва экспорт операцияларини тўлиқ тўхтатган эди.

    '“Толибон” Трампнинг Афғонистондаги Америка қуролларини қайтариш чақириғига рад жавобини берди'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 17:36

    “Толибон” Трампнинг Афғонистондаги Америка қуролларини қайтариш чақириғига рад жавобини берди

    Трамп агар "Толибон" ҳаракати АҚШнинг қолдирилган ҳарбий техникасини қайтармаса, Афғонистонга молиявий ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди.

    'Россия Мудофаа вазири Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 12:59

    Россия Мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

    Андрей Белоусов Тошкентга ташрифи давомида ҳарбий-сиёсий раҳбарият билан музокаралар ўтказади.

    'Трамп АҚШда туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чеклади'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 10:49

    Трамп АҚШда туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чеклади

    Президентнинг бу Фармонига АҚШнинг 22 штати қарши чиқиб, судга мурожаат қилди.

    'Туркиядаги ёнғин қурбонлари сони 76 кишига етди'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 09:42

    Туркиядаги ёнғин қурбонлари сони 76 кишига етди

    Қурбонлар орасида ҳозирга қадар Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.