АсосийЖамият

40 та олий ўқув юртида штатлар 20 фоизга қисқариб, 30 та хизмат тури рақамлашди

Президент олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

'40 та олий ўқув юртида штатлар 20 фоизга қисқариб, 30 та хизмат тури рақамлашди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Мамалакатимиз тараққиётининг таянчи сифатида бу йўналишларга катта эътибор қаратилмоқда. Янги олийгоҳлар очилиб, қамров анча кенгайди. Таълим жараёнлари сифат жиҳатидан яхшиланмоқда.

Ўтган йили бакалавриат йўналишлари мақбуллаштирилиб, 1 минг 200 дан ортиқ таълим дастурлари хорижий андозаларга мослаштирилди. Жумладан, битирувчиларга малака талаби тўлиқ янгиланди, қайта тикланувчи энергия манбалари, атроф-муҳит муҳандислиги, биотизимлар муҳандислиги каби замонавий йўналишлар очилди.

Бу йил ҳам қатор муҳим вазифалар белгиланган. Хусусан, яна мингдан ортиқ таълим дастурлари “ТОП-300” университет дастурлари асосида такомиллаштирилади. 45 та таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Олийгоҳларда Регистратор офиси хизматлари билан талабалар тўлиқ қамраб олинади. Дуал таълимга яна 50 минг талаба жалб қилинади.

Олий таълимда илмий салоҳиятни 55 фоизга чиқариш, хорижда 5 минг нафар педагог малакасини ошириш режалаштирилган. Илғор муҳандислик мактабларини 25 тага етказиб, саноат корхоналари билан лойиҳалар қийматини 10 баробар ошириш мақсад қилинган.

Тақдимотда мутасаддилар шу борада амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берди.

Маълумки, олий таълимга қабул жараёнида “аввал тест, кейин танлов” тамойилига ўтилди. Давлат гранти талабаларнинг иқтидорига қараб ажратиладиган бўлди. Молиявий мустақиллик берилган 40 та олийгоҳда Регистратор офиси ташкил қилинди. Натижада деканат ва бўлимларда штатлар 20 фоизга қисқариб, 30 та хизмат тури рақамлашди.

Ушбу тажрибадан келиб чиқиб, шундай офисларни бошқа олий ўқув юртларида ҳам очиш, таълим ва илм-фан хизматларини қамраб олган ягона рақамли тизим жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Амалиёт билан уйғунликни кучайтириш мақсадида дуал таълим йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда 15 минг талаба 957 та корхонага бириктирилган. Лекин корхоналарда бунга қизиқиш кам. Шу боис дуал таълимда иштирок этаётган корхоналарни рағбатлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

2024 йил 20 июнда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳудудда техника олийгоҳи ва илғор муҳандислик мактаблари ташкил қилиш вазифасини қўйган эди. Ҳозиргача Термиз, Андижон ва Қаршида техника университетлари фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, 8 та муҳандислик мактаби очилди.

Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.

Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.

Сўнгги йилларда олий ўқув юртларида илмий салоҳият 41 фоиздан 45 фоизга ошган. Лекин, аксарият илмий тадқиқотлар саноат ва ишлаб чиқаришдаги замонавий тенденцияларни қамраб олмаяпти.

Шу боис докторантура квотасини тақсимлашда иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига аҳамият қаратиш, илмий даража ва унвонлар олиш тартибини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Педагоглар касбий маҳоратини оширишни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Ёшлар тарбиясида ахлоқ ва спорт ҳам муҳим. Бу борада “Беш ташаббус”, “Маърифат улашиб”, “Талабалар спорт лигаси”, “Заковат” каби ҳаракатлар йўлга қўйилган. Бундай маънавий-маърифий, спорт ва интеллектуал лойиҳалар билан талабаларни тўлиқ қамраб олиш, ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш тадбирлари юзасидан ахборот берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иккита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:21

    Иккита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    Қор кўчиши 23-27 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ.

    'Ховосликлар ичаётган сув сифатсизми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:58

    Ховосликлар ичаётган сув сифатсизми?

    Ўтказилган дастлабки лаборатория таҳлиллари натижасида айрим кўрсаткичлар белгиланган меъёрлардан юқори эканлиги қайд этилган.

    'Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:30

    Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши мумкин

    Давлат идораларида миллий либосда юриш тавсия этилади, ҳар жума “Миллий либослар куни” деб белгиланади.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:55

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:29

    Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди

    Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан Japan Career портали ишга туширилди.

    'Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:40

    Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади

    Президентининг 2025 йил 20 январдаги “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.