АсосийЖамият

Қашқадарёда мактаб директори ўқувчилар формаси учун пул йиғишга кўрсатма берди

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу ҳолатни кескин қоралашини маълум қилди.

'Қашқадарёда мактаб директори ўқувчилар формаси учун пул йиғишга кўрсатма берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф. Ш. томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми? мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, мактаб директори Ф.Ш. ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21 январ куни мактабнинг телеграм гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланган.

Натижада мактаб директори Ф.Ш. га нисбатан  ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинган. 

Маълумот учун: Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади.

Расмий баёнотда бу каби салбий ҳолатларини Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралаши маълум қилинган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иккита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 18:21

    Иккита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    Қор кўчиши 23-27 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ.

    '40 та олий ўқув юртида штатлар 20 фоизга қисқариб, 30 та хизмат тури рақамлашди'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 18:16

    40 та олий ўқув юртида штатлар 20 фоизга қисқариб, 30 та хизмат тури рақамлашди

    Президент олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

    'Ховосликлар ичаётган сув сифатсизми?'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 17:58

    Ховосликлар ичаётган сув сифатсизми?

    Ўтказилган дастлабки лаборатория таҳлиллари натижасида айрим кўрсаткичлар белгиланган меъёрлардан юқори эканлиги қайд этилган.

    'Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 17:30

    Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши мумкин

    Давлат идораларида миллий либосда юриш тавсия этилади, ҳар жума “Миллий либослар куни” деб белгиланади.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 15:55

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 15:29

    Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди

    Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан Japan Career портали ишга туширилди.