АсосийЖамият

Бухорода 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила кучи иккита туманда сезилган.

'Бухорода 4 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 23.01.2025 05:44 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Бухоро вилояти, Жондор тумани. Зилзила координаталари: 40,22 градус шимолий кенглик; 63,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Пешкў туманида 2 балл, 47 км.

Қоракол туманида 2 балл, 49 км.ни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар