АсосийЖамият

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,5 % га ўсди

Статистика агентлиги соҳалар кесимидаги маълумотларни эълон қилди.

'Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,5 % га ўсди'ning rasmi

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454 573,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 % га ўсди. 

Саноат тармоғининг ўсиши 6,8 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,7 ф.п.ни ташкил этди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 3,1 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,6 ф.п.ни ташкил этди.

Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши 8,8 % ни ташкил этди. Қурилиш тармоғининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,6 ф.п.ни ташкил этди.

Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 7,7 % ни ташкил этди. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 11,1 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 13,4 % га ҳамда бошқа хизмат соҳалари 4,5 % га ўсди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 3,3 ф.п.ни ташкил қилди.

Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 6,0 % га ўсди ва унинг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,3 ф.п.ни ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар