Рақобат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси 3 та дон корхонасига нисбатан молиявий жарима қўллади. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу корхоналар юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларнинг биржа савдолари орқали реализация қилинишида манипуляция ҳаракатларини (графикларни бажармаслик ва кунлик белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни биржа савдоларига қўймаслик) содир этганлик ҳолатлари аниқланди.
Жумладан:
- "Қўрғонтепа дон махсулотлари" АЖ — 724,2 тн буғдой уни ва омухта ем маҳсулоти;
- "Асака дон маҳсулотлари" АЖ — 1394,0 тн буғдой уни ва омухта ем маҳсулоти;
- "Андижондонмаҳсулот" АЖ — 509,2 тн буғдой уни маҳсулоти.
Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида дон корхоналарига нисбатан қонун бузилиш аломатлари бмлан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилди, дейилади қўмита ахборотида.