Андижон вилоятида ота буфетдан сўроқсиз егулик олиб еган қизини калтаклаб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2024 йилнинг октябрь ойида вилоятнинг Марҳамат туманида содир бўлган. Қиз 6 синф ўқувчиси бўлган. У мактаб буфетидан сўроқсиз егулик олиб еган. Бир неча маротаба бу ҳолат такрорланганига мактаб ўқитувчиси қизнинг устидан отасига шикоят қилган. Отанинг бундан жаҳли чиқиб, қизини қора резина камар билан дўппослаган. Оқибатда қиз олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи ота Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми "д" банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.