АсосийДунё

КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши қаттиқ жавоб чораларини ваъда қилди

Пхеньян АҚШни Корей ярим оролида ҳарбий устунликка эришиш учун ҳаракат қилаётганликда айблади.

'КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши қаттиқ жавоб чораларини ваъда қилди'ning rasmi

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Жанубий Корея томонидан қўйилган “ҳарбий провокациялар”га жавобан қаттиқ чоралар кўрилишини маълум қилди.

КХДР Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, "АҚШ КХДР суверенитети ва хавфсизлик манфаатларини инкор этаётган экан, уларга қарши фақатгина қатъий чоралар кўрилади. КХДР АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳарбий иттифоқ туфайли кучлар мувозанати бузилишига йўл қўймайди ва уларга қарши кучли жавоб чоралари қўллайди". Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Баёнотга кўра, АҚШ ва Жанубий Корея 21–24 январь кунлари қўшма авиация машғулотлари ўтказган.

Шунингдек, 14–16 январь кунлари ўқотиш бўйича биргаликдаги машғулотлар уюштирган. 22 январь куни эса АҚШ Жанубий Кореяга қурол етказиб бериш борасидаги келишувлар ҳақида маълум қилган.

КХДРнинг таъкидлашича, Вашингтон ва Сеулнинг бу ҳаракатлари ҳарбий иттифоқни мустаҳкамлаш орқали минтақадаги вазиятни ёмонлаштирмоқда. Шу билан бирга, Пхеньян АҚШни Корей ярим оролида ҳарбий устунликка эришиш учун ҳаракат қилаётганликда айблади.

Аввалроқ КХДР сув ости кемалари учун мўлжалланган стратегик бошқариладиган ракета синовларини ўтказган эди. Мамлакат ракетасозлик идораси ушбу синовларни мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва стратегик рақибларига қарши туриш учун амалга оширилганлигини маълум қилди.

Минтақадаги кескинлик ошиб бораётган бир пайтда КХДРнинг бу баёноти халқаро жамоатчилик диққатини янада кучайтирмоқда.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жанубий Корея аэропортида самолёт ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 28.01.2025 20:54

    Жанубий Корея аэропортида самолёт ёниб кетди

    Бортда 169 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган.

    'Дональд Трамп АҚШ армиясида катта ўзгаришларни жорий этиш бўйича фармонларни имзолади'ning rasmi

    Дунё 28.01.2025 19:54

    Дональд Трамп АҚШ армиясида катта ўзгаришларни жорий этиш бўйича фармонларни имзолади

    Президент Трамп ушбу фармонларни Флоридадан Вашингтонга қайтиш чоғида Air Force One ҳаво кемасида имзолаганини маълум қилди.

    'Украина Мудофаа вазирига жиноят иши очилди'ning rasmi

    Дунё 28.01.2025 18:37

    Украина Мудофаа вазирига жиноят иши очилди

    У хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда.

    'Лукашенко Украинага Беларус армиясини тинчликпарвар куч сифатида юборишни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 28.01.2025 18:16

    Лукашенко Украинага Беларус армиясини тинчликпарвар куч сифатида юборишни таклиф қилди

    "Фақат Минск икки томон ўртасида нормал муносабатларни таъминлай олади"— Лукашенко

    'Европа Иттифоқи Беларусдаги президентлик сайловларини қалбаки ва ҳаққоний эмас деб атади'ning rasmi

    Дунё 28.01.2025 17:10

    Европа Иттифоқи Беларусдаги президентлик сайловларини қалбаки ва ҳаққоний эмас деб атади

    Европа Иттифоқи Минскка қарши санкциялар жорий қилишни давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилди.

    'Британия 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 28.01.2025 16:29

    Британия 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

    Бу келажак стандарти деб аталмоқда.