Украинада тинчлик бўйича музокаралар апрелъ-май ойларида ўтазилиши мумкин.
2025 йил 27 январь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украинадаги урушни тугатишга қаратилган баёноти халқаро ҳамжамиятда тинчлик музокаралари бўйича умидларни кучайтирди. Трамп ўз нутқида: "Ҳозироқ келишувга эришинг ва бу бемаъни урушни тўхтатинг", — деди. Туркиянинг Hurriyet газетаси шу ҳақда ёзмоқда.
2022 йил 24 февралда бошланган Украина уруши давомида бу каби кучли тинчликка чақириқлар камдан-кам янграган. Трамп, агар у президент бўлганида, бу уруш ҳеч қачон бошланмас эди, деб таъкидлади. Унинг сайловолди кампанияси ҳам айнан шу нуқтаи назарга асосланган бўлиб, у президентликка сайланса, Украина уруши бошланмас эди, деган фикрни илгари сурган. Қизиғи шундаки, Россия президенти Владимир Путин ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлаб, "2020 йилда Трампнинг ғалабаси тортиб олинмаганида, Украинада инқироз бўлмас эди", — деди.
Ҳозирда Украина урушида тинчликка эришиш вақти келган кўринади. Трамп ва Путин ўртасида учрашув бўладими ёки Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари бошланадими, бу саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда. Шу билан бирга, айрим таҳлилчилар Путиннинг Украинадаги можарони 2025 йилгача сақлаб туриш нияти борлигини таъкидламоқда, чунки АҚШнинг ёрдамисиз Украина бу урушни давом эттириши қийин. Путин буни англаб, "Бу урушни яна 2-3 йил давом эттираман", — деяпти.
Ҳозирда халқаро ҳамжамият Трампнинг баёнотидан сўнг Украинада тинчлик музокаралари учун янги имкониятлар пайдо бўлишига умид қилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Украина бўйича тинчлик музокаралари шу йилнинг апрел-май ойларида ўтказилиши мумкин. Улар олдидан AҚШ ва Россия президентлари Трамп ва Путин учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда. “Биринчидан, сулҳ эълон қилинади. Кейин тинчлик музокаралари бошланади. Музокаралар жараёнида Туркия маълум бир миссияни ўз зиммасига олиши мумкин ва Президент Эрдўған воситачи ролини ўз зиммасига олиши мумкин, чунки у Путин ва Зеленский билан мулоқот қила оладиган ягона лидердир. Энди улар сафига Трамп қўшилди”, — дейилади мақолада.
Шунингдек, таъкидланишича, ҳозир Трамп ва Путин тинчликни истамоқда, Aмерика қўллаб-қувватлашини йўқотган Зеленскийнинг “музокаралар столидан қочиш имконияти йўқ”.
Абдуллоҳ Саййид