АсосийДунё

ҲАМАС бу ҳафтада яна олти асирни озод қилади

Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили хабар берди.

'ҲАМАС бу ҳафтада яна олти асирни озод қилади'ning rasmi

ҲАМАС ҳаракати 31 январга қадар учта исроиллик гаровга олинган шахсни, шу жумладан аскар Арбель Йехудни озод қилади. Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мажид ал-Ансари хабар берди. Унинг сўзларига кўра, яна бир нечта асир 1 феврал куни озод қилинади.

"ҲАМАС ҳаракати ва воситачилар ўртасида олиб борилаётган давомли саъй-ҳаракатлар натижасида Арбель Йехуд ва яна икки асирни 31 январга қадар озод қилиш бўйича келишувга эришилди», — деб ёзди Қатарнинг ташқи ишлар вазирлиги вакили ижтимоий тармоқда. Шунингдек, ҲАМАС билан олиб борилган келишувлар доирасида Исроил сектор Ғазо аҳолисига “Нетразим йўлаги” орқали секторнинг шимолий қисмига қайтишига рухсат беради, деб қўшимча қилди у.

Арбель Йехуднинг 25 январь куни озод қилиниши кутилган эди, аммо унинг ўрнига ҲАМАС тўрт аскар қизни озод қилди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳунинг девонхонаси билдиришича, Исроил Арбель Йехуд хоним озод қилинмасдан туриб, тинч аҳолининг шимолий секторга қайтишига рухсат бермайди.

Исроил ва ҲАМАС орасидаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув 19 январдан кучга кирган. Шу куни ҲАМАС уч асирни озод қилди ва Исроил армияси Ғазо ҳудудидан қўшинларини олиб чиқаришни бошлади. Исроил ва ҲАМАС орасидаги гаровдаги шахсларни ва қамоқдаги маҳбусларни алмашиш бўйича амалиётнинг иккинчи раунди 26 январда амалга оширилди. Шу куни ҲАМАС тўрт аскарни озод қилди ва Исроил қамоқхоналаридан 200 фаластинлик озодликка чиқарилди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:13

    АҚШ аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди

    Самолёт бортида олти нафар экипаж аъзоси ва 173 йўловчи бўлган.

    '“Трампнинг сабри тугамоқда”'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:07

    “Трампнинг сабри тугамоқда”

    Марко Рубио АҚШ президенти ҳали ҳам Украина можароси ҳал этилишидан манфаатдор эканлигини ва низо якунланиши борасида аниқ қадамларни кўрмоқчилигини билдирган.

    'Туркиянинг Бурса шаҳридан 2000 нафар аҳоли эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:55

    Туркиянинг Бурса шаҳридан 2000 нафар аҳоли эвакуация қилинди

    Бунга аномал иссиқ туфайли авж олаётган ўрмон ёнғинлари сабаб бўлди.

    'Боку Москвадан АZAL авиакомпанияси самолётининг ҳалокати учун жавобгарликни тан олишини кутмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:20

    Боку Москвадан АZAL авиакомпанияси самолётининг ҳалокати учун жавобгарликни тан олишини кутмоқда

    Шунингдек, жабрланганларнинг оилаларига товон пули тўланишини ва АZAL самолёти учун етказилган зарар қопланиши талаб қилинмоқда.

    'Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:13

    '“Даун синдроми”ни даволаш усули топилди(ми?)'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:13

    “Даун синдроми”ни даволаш усули топилди(ми?)

    Бу бўйича Япониялик олимлар маълумот берди.