АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни келаси ҳафта Трампнинг иккинчи муддатида Вашингтонга ташриф буюрадиган биринчи хорижий давлат раҳбари сифатида Оқ уйга таклиф қилди.
Бу баёнот Қўшма Штатлар Исроил ва ХAМAСга Ғазода 15 ойлик ҳалокатли урушни тўхтатган ўт очишни тўхтатишни давом эттириш учун босим ўтказаётган бир пайтда эълон қилинди. Урушни тугатишни мақсад қилган сулҳнинг навбатдаги иккинчи босқичи ҳақидаги музокаралар келаси душанба куни бошланади.
Сешанба – 28 январь куни Нетаняхунинг идораси томонидан тарқатилган Оқ уй мактубида "Мен Исроил ва унинг қўшниларига қандай қилиб тинчлик ўрнатишимиз ва умумий душманларимизга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни муҳокама қилишни интиқлик билан кутаман" дейилган.
Исроил AҚШдан энг кўп ёрдам оладиган давлат ҳисобланади ва Нетаняху Трампни Байден маъмурияти каби қурол етказиб беришни тўхтатмасликка ундаши мумкин, гарчи АҚШ умумий ҳарбий ёрдамни давом эттираётган бўлсада.
Нетаняху, шунингдек, Трампдан Эронга кўпроқ босим ўтказишини ва Эроннинг рақиби ва араб дунёсининг энг қудратли давлати бўлган Саудия Aрабистони ва Исроил ўртасида тарихий келишувига эришиш учун саъй-ҳаракатларни янгилашини истайди.
Январ ойида ўз лавозимига киришдан олдин ҳам Трамп ўзининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткоффни Байден маъмурияти билан биргаликда Ғазодаги сулҳ битимига эришиш учун Исроилга босим ўтказиш мақсадида минтақага юборган эди.
Aммо Нетаняху, агар ХАМАС ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бўйича музокараларда унинг талабларига жавоб бермаса, Исроилнинг Ғазодан тўлиқ чиқиб кетиши ва "барқарор тинчликни" муҳокама қилиш учун урушни янгилашга ваъда берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сешанба куни маълум қилишича, келишувга кўра, душанба куни эрталаб Исроил уларга қайтишга рухсат берганидан бери 375 мингдан ортиқ фаластинлик Ғазо шимолига ўтган. Бу урушнинг дастлабки кунларида қочиб кетган миллион одамларнинг учдан биридан сал кўпроқ миқдор.
Бу ҳафта Трамп “ҳудудни тозалаш мақсадида” Миср ва Иорданияга Ғазодан фаластинликларни ҳеч бўлмаганда вақтинча қабул қилишни таклиф қилди. Бироқ Миср, Иордания ва фаластинликлар кеинчалик Исроил уларга ҳеч қачон қайтишга рухсат бермаслигидан қўрқиб, тезда бу таклифни рад этишди.
Бунинг ўрнига, фаластинликлар Яҳудий давлати буткул вайрон қилган уйларининг вайроналари орасида вақтинчалик бошпана қуришга ёки синган бетон қозиқлар ёки қийшайиб қолган бинолар орасида очиқ ҳавода ухлашни афзал кўришди. Исроил армияси Ғазо секторини вайрон қилиб, 50 мингга яқин аллар ва болаларни ўлдираётган пайтда, бу ердан қочишга улгурганлар сектор жанубидаги хароба чодир лагерларида ёки собиқ мактабларда бир неча ой азоблар чиида вақтинча яшашга мажбур бўлишди.
Ўт очишни тўхтатиш келишувига кўра, Ғазода гаровга олинганлар ва Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбусларнинг навбатдаги озод этилиши эртага пайшанба – 30 январь куни, сўнгра шанба – 1 феврал куни яна бир алмашинув бўлиб ўтади.
Оташкесимнинг олти ҳафталик биринчи босқичида, 2023 йил 7 октябр куни ХАМАС бошчилигидаги ҳужумда гаровга олинган жами 33 нафар исроиллий, салкам 2000 фаластинлик маҳбус озод этилиши эвазига Исроилга қайтарилиши лозим. Бироқ, ҲАМАСнинг айтишича, уларнинг 8 нафари ўлиб қолган.
Исроил шу ҳафтада ХАМАС томонидан тақдим этилган рўйхатдаги озод этилиши керак бўлган 33 гаровга олинганлардан саккизтаси ўлганлиги ҳақидаги тахминларни тасдиқлади.
Оташкесим шаротида Яҳудий давлати Ғазога инсонпарварлик ёрдамининг кришига ҳам рухсат берди. Шу пайтгача Яҳудий давлати аскарлари Ғазо секторини буткул блокада қилиб, ҳатто сув, дори дармон ва озиқ-овқат ва кийимлар киришини ҳам тақиқлаб қўйган эди.
“Фақат ўтган ҳафтанинг ўзида 4200 га яқин юк машинаси текширувлардан сўнг Ғазо секторига ёрдам олиб кирди”, деди Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Шаррен Хаскел. Шартномага кўра, кунига 600 юк машинаси ёрдам олиб кирилишига рухсат берилган холос.
Ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда воситачи бўлган Қатар ҳукумати сешанба куни ҳар икки томон томонидан шикоятлар олган бўлсада, келишувнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган сулҳни тасдиқлаган бузилиш ҳолатлари кузатилмаганини айтди. Таъкидлаш керак, оташкесим битимига қарамасдан, Исроил Ливат ва Ғазо секторига уқтин уқтин қуролли ҳужум қилишни ва тинч аҳолини ўлдириш жиноятларини тўхтатгани йўқ.
Оташкесим Исроилнинг Ғазо секторида тарихда энг ҳалокатли хунрезлигини тугатишга қаратилгнаню ҲАМАС ташкилоти 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумида 1200 га яқин исроилликни ўлдирган, ва яна 250 кишини гаровга олган эди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил аскарлари 47,000 дан ортиқ бегуноҳ фаластинликни ўлдирган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлган. Ҳалок бўлганларнинг қанчаси жангчилар эканлиги номаълум қилинмаган. Исроил 17 000 дан ортиқ жангариларни ўлдирганини иддао қилади, аммо бунга далиллар келтирмаган.
Абдуллоҳ Саййид