АсосийЖамият

Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди

У 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

'Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди'ning rasmi

Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жаримага тортилди. Бу ҳақда “Миллий′” телеканалининг “Миллар” дастурида хабар берилди.

20 январь куни ижтимоий тармоқларда болаларига заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилгани акс этган видео тарқалганди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат 16 январь куни Пискент туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўтказилганини маълум қилди.

Ушбу томоша Олмалиқ шаҳар “Кумуш диёр” хусусий корхонаси тасарруфидаги “Тошкент” ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими Ҳ.А. томонидан уюштирилган бўлиб, у ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.

Суд ҳукмига кўра, Ҳ.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200−1-моддаси (оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш) билан айбли деб топилди. Унга шу моддага асосан БҲМнинг 10 баравари (3 миллион 750 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

    Бошқа янгиликлар