Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган видео тарқалди. Унда бир нечта номаълум шахслар томонидан Cobalt автомобилида бир қизнинг ўғирланиши қайд этилган.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълумотига кўра, жабрланувчининг шахси аниқланган. У 2004 йилда туғилган И. қиз. Айни пайтда у билан психологлар ва ички ишлар органлари ходимлари ишламоқда.
Ўғриликни уюштирган йигитнинг шахси ҳам аниқланди. У ўз танишлари билан тил бириктирган, 1994 йилда туғилган А. исмли йигит бўлиб чиқди.
"Биринчи ўғрилик уйим яқинида содир бўлди. Видеода учтаси кўриниб турибди. Кейинроқ менга тушунтиришларича, у камерага тушишни истамаган. Менда ҳалигача битмай келаётган кичик чандиқлар қолган. Бошим лат егани сабабли тез-тез бошим оғриб турибди",- деди қиз.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 137-моддаси (одам ўғирлаш) ва 138-моддаси (ноқонуний равишда зўрлик ишлатиб озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўғирлашда иштирок этган барча шахслар аниқланган ва қўлга олинган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
"Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи назорати остида. Тергов якунлангач, қонуний қарор қабул қилинади," - дейилади хабарда.