АсосийЖамият

Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

Низомга кўра, улар дорихона мудири, фармацевт ёки унинг ассистенти томонидан шифокорнинг махсус пушти рецепти асосида берилади.

'Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди'ning rasmi

27 январь куни "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги"ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга дорихона мудири, фармацевт (провизор) ёки унинг ассистенти шифокор рецепти асосида беради. Улар махсус пушти рецепт бланка асосида тақдим этилади.

Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.

Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат битта номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак.

Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар беш йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.

Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Февралда Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

    Жамият 30.01.2025 20:54

    Февралда Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутмоқда?

    Бу йил февраль ойи 6-7 кун давомида сақланиб тарадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади.

    'Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 30.01.2025 20:15

    Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

    3 нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Латвияда ўзбекистонлик ишчи кучига квота белгиланмайди'ning rasmi

    Жамият 30.01.2025 18:42

    Латвияда ўзбекистонлик ишчи кучига квота белгиланмайди

    Ўзбекистонлик мигрантлар латвияликларда яхши таассурот қолдирмоқда. .

    'Ўзбекистонда "Тез ёрдамга" энг кам ва кўп мурожаат қиладиган ҳудудлар маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 30.01.2025 18:27

    Ўзбекистонда "Тез ёрдамга" энг кам ва кўп мурожаат қиладиган ҳудудлар маълум қилинди

    2024 йил “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ келиб тушган?

    'Президент "Лукойл" компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 30.01.2025 18:17

    Президент "Лукойл" компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди

    Компания томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди.