Европа Иттифоқи расмийлари аъзо давлатлар Украинадаги урушни тугатиш бўйича потенциал келишувнинг бир қисми сифатида Россия гази олишни қайта бошлашлари керак, дея хабар берган Financial Times нашри.
Ғоя тарафдорларининг таъкидлашича, Россия газини сотиб олиш Европадаги юқори энергия нархларини туширишга ёрдам беради, Москвани музокаралар столига ўтиришга чақиради ва икки томонни ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш ва сақлашга ундайди. Бироқ, бу борадаги дастлабки музокаралар ҳам Украинанинг Европа Иттифоқидаги энг яқин тарафдорларининг норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади Financial Times.
Музокаралар жараёни билан таниш бўлган уч расмийнинг газетага айтишича, бу ғоя Венгрия ва Германия расмийлари, шунингдек, бошқа бир қатор Европа Иттифоқи расмийлари – бу чорани энергия харажатларини камайтириш йўли деб ҳисоблайдиган мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланган.
Шу билан бирга, мазкур таклиф Брюссел ва бир қанча Шарқий Европа давлатларининг етакчиларини ғазаблантирди. Уларнинг аксарияти Украинага кенг миқёсли босқин бошланганидан бери Европа Иттифоқининг Россия энергетикасига қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилиб келишади.
Абдуллоҳ Саййид