2024 йилда Тошкент метрополитени 270,3 миллион йўловчини ташиган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 98,3 миллионга (ёки 57,2 фоизга) кўп бўлиб, шаҳар транспорт тизимининг жадал ривожланаётганини ҳамда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари орасида метрополитеннинг тобора оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Сўнгги йилларда йўловчилар оқимининг ўзгариши:
2020 йил – 38,8 млн
2021 йил – 101,8 млн
2022 йил – 136,7 млн
2023 йил – 172,0 млн
2024 йил – 270,3 млн
Йўловчилар оқимининг кескин ўсиши – метрополитенни ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижаси ҳисобланади, жумладан:
Янги бекатларни ишга тушириш ва метро тармоғини кенгайтириш
Хизмат кўрсатиш сифати ва саёҳат қулайлигини ошириш
Линияларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш
Ҳаракатланиш частотаси ва ҳаракатдаги таркиблар сонини кўпайтириш