АсосийЖамият

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий муштлашди

Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилган.

'Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий муштлашди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган 285-мактабда оммавий жанжал келиб чиққани ва бир ўқувчининг бели сингани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, кеча, 30 январь куни соат тахминан 10:15 ларда Янгиҳаёт туманидаги 285-сонли умумтаълим мактаби 11-“Д” синф ўқувчиси Ў.К. танаффус вақтида мактаб иккинчи қавати йўлагида турган вақтида 11-“Б” синф ўқувчиси Э.К. билан ўзаро тортишиб қолади. Оқибатда Ў.К. тенгдоши Э.К. ни юз қисмига бир маротаба урган ва ўрталарида келиб чиққан жанжалга бошқа ўқувчилар қўшилиб кетган. Воқеадан хабар топган мактаб маъмурияти дарҳол мактабга ўрнатилган “ташвиш тугмаси”ни босган. Қисқа вақтда Қўриқлаш хизмати ходимлари ва инспектор-психолог мактабга етиб келган ҳамда оммавий тартибсизликни тўхтатган. Сўнгра мактабга бириктирилган инспектор-психолог, катта лейтенант Н.О. мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, жанжалда иштирок этган ўқувчиларни “Ёрқин ҳаёт” маҳалласида жойлашган профилактика инспектори хонасига олиб борган. У ерда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилган.

Билдирилишича, жанжалда иштирок этган шу мактабнинг 11-синф ўқувчиларидан А.Ж. ҳамда С.М. лар шифокорга мурожаат қилган. Ўқувчиларнинг аҳволи яхши ва уларга уйига жавоб берилган. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:04

    “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади

    Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.

    'Ўзбекистон битта қўмита тугатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:58

    Ўзбекистон битта қўмита тугатилади

    Президент Фармони қабул қилинди .

    'Картошка нархи қачон тушади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:12

    Картошка нархи қачон тушади?

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу бўйича ахборот берди.

    'АҚШ Конгресси, Пентагон ҳамда Италия DeepSeek’дан фойдаланишни тақиқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:28

    АҚШ Конгресси, Пентагон ҳамда Италия DeepSeek’дан фойдаланишни тақиқлади

    Хавфли кибержиноятчилар DeepSeek’дан зарарли дастурларни тарқатиш ва қурилмаларни зарарлантириш учун фойдаланмоқда.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет пасайишдан сўнг яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Долларнинг расмий курси кетма-кет пасайишдан сўнг яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.