АсосийЖамият

Картошка нархи қачон тушади?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу бўйича ахборот берди.

'Картошка нархи қачон тушади?'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда картошканинг нархи 12 минг сўмга етгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка нархи бўйича ахборот берди.

Вазирликнинг билдиришича, олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Food City деҳқон бозорида 1 кило картошканинг ўртача нархи 8,5 минг сўмни ташкил этмоқда (минимал 7,5 минг сўм, максимал 9 минг сўм).

Шунингдек, барча ҳудудлардаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида картошка 5-6 минг сўм нархда сотилмоқда. Тошкентнинг йирик бозорларида эса картошканинг нархи қуйидагича:

  • Авиация, Қўйлиқ, Миробод, Юнусобод бозорларида — 9 000 сўм;
  • Сирғали, Фарҳод, Чилонзор, Эски Жува, Қорақамиш, Аския, Олой бозорларида — 10 000 сўм.
  • Кадешва ва яна бошқа бозорларда — 12 000 сўм. 

Нарх ошишига асосий сабаб нима?

Картошканинг қимматлашишига бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Масалан, такрорий экилган майдонлардан етарли ҳосил олинмади. Картошка йилига икки марта экилади:

  • январь—март ойларида экилган картошка апрель—июлгача ҳосил беради;
  • июнь—июлда экилган картошка ноябрь—апрель ойларида истеъмол қилинади.

2024 йил ҳосили учун такрорий майдондан 1 миллион тонна картошка етиштирилган, аммо ноябрь—апрель даврида 1,7 млн тонна зарур. Йиғилган ҳосил талабнинг фақат 44 фоизини қоплайди. Такрорий экиш учун уруғлик, ўғит, ёқилғи ва бошқа ресурслар қимматлашган. Маълумот ўрнида, 1 гектар картошка экиш учун 55-60 млн сўм сарфланмоқда, бу бошқа экинларга нисбатан 2–2,5 баробар кўп.

Охирги 4 йилда картошка нархи 173 фоизга ошган. Азотли ўғит 173 фоиз, калийли ўғит 175 фоиз, кимёвий воситалар 202 фоиз, дизель ёқилғиси 178 фоиз, механизация хизматлари 170 фоиз, электр энергияси 180 фоиз қимматлашди. Ўтган йилдан бошлаб сув солиқлари ва ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ҳам қўшилгани картошка таннархига таъсир қилмоқда.

Вазирлик ахборотида қайд этилишича, картошка нархи барқарорлаштирилиши учун 245,6 минг тонна картошка захирага олинди, 9,9 минг тонна маҳсулот бозорларга чиқарилди. Ҳозирда картошкалар арзонлаштирилган ярмаркаларда 4000-4500 сўмдан сотилмоқда.

Шунингдек, Афғонистон, Қирғизистон, Покистон ва Эрон давлатларидан 94,2 минг тонна картошка импорт қилинди, жараёнларга тўсқинлик қилувчи баъзи транспорт муаммолари ҳал этилмоқда. Масалан, Сариқ довон очилиши натижасида импорт ҳажми кўпайди, корхоналарга қўшимча темир йўл вагонлари ажратилди.

Картошка нархи қачон тушади?

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, картошка нархи тушиши учун бир қатор амалий ишлар режалаштирилган бўлиб, хусусан, 2025 йил ҳосили учун 122 минг гектар майдонга картошка экилиши кўзда тутилган. Шунингдек, апрель май ойларида янги ҳосил бозорга чиқарилади ва бунинг натижасида картошка нархи пасайишига эришилади. Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида февраль март ойларида нархлар барқарорлашиши, апрель май ойларида эса пасайиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:47

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

    Бу икки мамлакат фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради.

    'Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:33

    Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди

    ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

    'Алишер Қодиров ўзини ҳақоратлаётганлар устидан арз қилмоқчи'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:22

    Алишер Қодиров ўзини ҳақоратлаётганлар устидан арз қилмоқчи

    Депутатнинг газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатмасликка чақириғи кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

    'Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:02

    Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

    Солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.

    '“E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:04

    “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади

    Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.

    'Ўзбекистонда битта қўмита тугатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:58

    Ўзбекистонда битта қўмита тугатилади

    Бу ҳақда Президент Фармони қабул қилинди .