Президент Дональд Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида АҚШ Канадага "ҳеч қандай сабабсиз" юзлаб миллиард доллар субсидиялар ажратаётгани ҳақида ёзди.
"Бизга уларда бор нарсаларнинг ҳеч бири керак эмас. Канада АҚШнинг субсидияларисиз давлат сифатида яшаб қололмайди. Шунинг учун у Қўшма Штатларнинг 51-штатига айланиши лозим. Канадаликлар бунинг эвазига анча паст солиқ ставкалари ва қудратли ҳарбий ҳимояга эга бўлади, шунингдек, савдо учун ҳеч қандай божлар бўлмайди", — деган Трамп.
Аввалроқ, Трамп Канада, Хитой ва Мексикадан келаётган импортга 25%лик бож жорий этиш ҳақида фармон имзолаган эди. Канададан келадиган энергия ресурсларига 10%, бошқа товарларга эса 25%лик тариф қўлланилади. Бу қарор Оттавада кескин реакцияга сабаб бўлган.