АсосийДунё

Исроилда Нетаняхунинг рафиқасига қарши тергов бошланди

У эрининг собиқ ёрдамчисидан Биньямин Нетаньяху иши бўйича асосий гувоҳ бўлган Хадас Кляйнга қарши норозилик намойишлари ва интернет кампанияси уюштиришни сўраган.

'Исроилда Нетаняхунинг рафиқасига қарши тергов бошланди'ning rasmi

Исроил давлат прокуратураси Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг рафиқаси Сарага нисбатан жиноий тергов бошланганини расман эълон қилди. 

У эрининг асосий гувоҳларига қарши кампаниялар уюштирганликда ва суд жараёнига аралашганликда гумон қилинмоқда. Тергов 12-телеканалдаги репортаждан сўнг бошланган. Журналистлар суриштируви натижаларига кўра, Сара эрининг собиқ ёрдамчисидан Биньямин Нетаньяху иши бўйича асосий гувоҳ бўлган Хадас Кляйнга қарши норозилик намойишлари ва интернет кампанияси уюштиришни сўраган.

Терговга Исроил Бош прокуратурасининг полиция ва кибержиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари жалб этилган. Терговни бошлаш тўғрисидаги кўрсатмани бош прокурор Гали Баҳарав-Миара 26 декабрда берган. Сара Нетаньяхунинг адвокати ишни сиёсий мотивли ва нохолис деб ҳисоблаб, терговни “сиёсийлаштирилган жодугарлар ови” деб атаган.

2019 йилда Сара Нетаньяху тахминан 50 минг доллар миқдоридаги давлат маблағларини мақсадсиз сарфлаганликда айбдор деб топилганди. Ўшанда бош вазирнинг рафиқасига 55 минг шекел (15 минг доллар) миқдорида жарима солишга қарор қилинган.

Исроил бош вазирига қарши айблов

Биньямин Нетаньяхунинг коррупция иши бўйича суд жараёни 2020 йил январда бошланди. Бу Исроил тарихида биринчи марта амалда бўлган бош вазирнинг айбланувчи сифатида судга тортилиши эди. Унга фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш ва порахўрлик айблари қўйилмоқда. Нетаньяху ўзига қарши қўйилган барча айбловларни бир неча бор рад этиб, ўзини айбдор деб тан олмаган.

10 декабрь куни Биньямин Нетаньяху Тель Авив округ судида коррупция, фирибгарлик ва мансабни суиистеъмол қилиш бўйича учта иш юзасидан биринчи марта кўрсатма берди. У барча айбловларни рад этиб, ўзига қарши қўзғатилган ишларни бемаънилик ва сиёсий таъқиб деб атади. Нетаньяху 3 февраль куни АҚШга ташриф буюриши кутилмоқда. Шу туфайли суд мажлиси бир ҳафтага қолдирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:22

    Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади

    Эрон томони таъкидлашича, минтақадаги ҳар қандай беқарорлик ёки ҳарбий хатарлар сақланиб қолса, бўғоз орқали эркин ҳаракатланиш чекланиши мумкин.

    'Москвада қурилаётган элита уйда катта ёнғин чиқди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:09

    'Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 10:28

    Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

    Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

    'Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 06:43

    Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди

    Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

    'Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 05:13

    Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

    АҚШда ўқитувчи бўлиб ишлаган Коул Алленга Президент Дональд Трампга суиқасд қилишга уриниш айби қўйилди.

    'Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди'ning rasmi

    Дунё 27.04.2026 01:04

    Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди

    Бу ҳақда Reuters молиявий ҳужжатларга таяниб хабар берди.