АсосийЖамият

Андижонда 13 ёшли қизга эри билан жинсий алоқа қилиб, беришини сўраган аёл жазоланди

Аёл қўшни қизга бу иш эвазига 50 минг сўм беришини айтган. Буни эшитган эр қиз бунга рози бўлса, 50 минг эмас 100 минг таклиф қилган.

'Андижонда 13 ёшли қизга эри билан жинсий алоқа қилиб, беришини сўраган аёл жазоланди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Асака туманида вояга етмаган 13 ёшли қизга жинсий алоқа қилиш таклифини берган 37 ёшли эр ва 32 ёшли хотин жазога тортилди. Бу ҳақда Олий суд порталида суд қарори келтирилган.

Ҳуқуқбузар 2024 йил 9 ноябрь куни аёл Т.Ю. ўзининг қўшниси бўлган вояга етмаган М.С.дан эри Б.А.нинг жинсий эхтиёжини қондириб қўйишини сўраб унга 50 минг сўм таклиф қилган ва М.С.нинг шаъни ва қадр қимматини таҳқирлаб, шахвоний шилқимлик қилган. Эр суҳбатни эшитиб, агар қиз роси бўлса, 50 минг сўм эмас, 100 минг сўм беришини айтган. Қиз эса қўрқиб кетиб, уйига қочиб чиқиб кетган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Б.А. айбига иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 9 ноябрь куни, турмуш ўртоғи Т.Ю. билан жинсий алоқадан қониқмаганлигини сабабли, турмуш ўртоғидан қўшниси М.С.ни ўзининг жинсий эхтиёжини қондириб қўйиши учун яшаш хонадонига олиб чиқишини сўраб ўзи ухлаб қолганлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб қонуний енгиллик беришини сўраган.

Суд мажлисида жабрланувчи вояга етмаган М.С. Т.Ю. унинг ўзини яшаш хонадонига олиб кириб, уни турмуш ўртоғи Б.А. билан жинсий алоқа қилиб бўшантириб қўйишлигини сўраганлигини, уни кўзини боғлаб қўйишларини, хеч нимани кўрмаслигини, оғримаслигини айтиб, эвазига 50 минг сўм пул беришини таклиф қилганлигини билдирган.

Суд қарори билан эркак Б.А. МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Унинг аёли Т.Ю.га эса шу модда билан 750 минг сўм дарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, Т.Ю. орадан бироз вақт ўтиб, судга апелляция бериб, апелляция шикоятида, жабрланувчи ёлғон гапираётганини кўрсатиб, адолатли қарор қабул қилишни сўраган. Аммо, суд апелляция шикоятини рад этиб, тайинланган жазони ўзгаришсиз қолдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:36

    Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?

    1920 йил 4,4 млн кишини, жорий йил 1 январь ҳолатида 37,5 млн кишини ташкил этмоқда.

    'Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди

    3 нафар шахс хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

    'Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди

    Йигитлар кузатув давомида ППХ ходимларидан қочишга уринган.

    '"Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    "Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди.

    'Андижонда ҳам ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Андижонда ҳам ер қимирлади

    Силкиниш учта туманда қайд этилган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг битта вилоятида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:19

    Бугун Ўзбекистоннинг битта вилоятида ёмғир ёғади

    Республикада ҳарорат 15-20° атрофида бўлади.