АсосийЖамият

Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими 78 млн сўмгача оширилди

Тартиб 2025 йил 1 майдан кучга киради.

'Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими 78 млн сўмгача оширилди'ning rasmi

2025 йилнинг 1 майидан электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78,7 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади. Бу бўйича ҳукумат қарори эълон қилинди. 

Қарорга кўра:  

- 3 йилдан кам бўлган электромобиллар учун йиғим 120 БҲМ (45 млн сўм);

- 3 йилдан ошган электромобиллар учун — 210 БҲМ (78,75 млн сўм).

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2 ой ичида йиғимларни йиғиш ва уларнинг самарали тақсимотини таъминловчи механизмни ишлаб чиқади.  

    Бошқа янгиликлар