АсосийЖАМИЯТ

Мусулмонлар идораси янги қонун лойиҳасига муносабат билдирди

Ҳужжат давлатимизда барча динларга бўлган эътибор ва эътирофнинг ёрқин далили ҳисобланади, дейилади муносабатда.

'Мусулмонлар идораси янги қонун лойиҳасига муносабат билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси”ни қўллаб-қувватлади.

Консепциянинг 3-бандида диний қадриятлар Ўзбекистон халқининг маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари, одоб-аҳлоқининг шаклланиши ҳамда уларнинг авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтишига хизмат қилиб келиши таъкидланиб, бу Давлатимизда барча динларга бўлган эътибор ва эътирофнинг ёрқин далили ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, консепция кўпмиллатли ва турли конфессияли юртимизда эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун барқарор муҳитни таъминлашга қаратилгандир. Жумладан, ҳужжатда “Ҳар бир шахснинг қонун асосида тенг ҳуқуқ, имконият ва ҳимояга эга бўлишини таъминлаш, ҳар бир инсон қадрланадиган, ҳурмат қилинадиган ва фикри инобатга олинадиган ижтимоий муҳитни яратиш”, деб алоҳида қайд қилинган.

Демакки, бундай саъй-ҳаракатлар инсон қадр-қимматини оширишга, миллатлар ва динлараро муносабатларни мустаҳкамлашга, тинчлик-хотиржамликни таъминлашга қаратилгани билан ҳам янада аҳамиятга эга. 

Зеро, инсон қачонки миллати, халқи, дини ғами билан яшаса, баркамолликка эришади. Ҳаётга тадбиқ этилаётган бу каби қонун-қоидалар натижасида ҳамжиҳатлигимиз янада мустаҳкамланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 17:25

    Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин

    Президент Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорати тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишди.

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.

    'Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:47

    Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

    Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

    'Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:45

    Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди

    22 ёшли Бибисара Асаубаева яқинда Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган.

    'Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:36

    Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди

    2025 йил давомида мазкур йўналишда 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ уларнинг сони қарийб мингтага етган.