АсосийДунё

Тожикистонда собиқ ташқи ишлар вазири давлат тўнтаришига уринишда айбланиб қамалди

Aйбланувчилар давлатга хиёнат, ҳокимиятни тортиб олиш, фирибгарлик ва нафрат қўзғатишда айбланган.

'Тожикистонда собиқ ташқи ишлар вазири давлат тўнтаришига уринишда айбланиб қамалди'ning rasmi

Тожикистондаги “давлат тўнтаришига уриниш” иши бўйича айбланувчилар 18 йилдан 27 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб ёзади Asia Plus нашри. Улар орасида Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари вазифасини бажарувчи, президент вазиф, депутатлар ва журналистлар ҳам бор, дейишмоқда. Бироқ тергов ишнинг моҳиятини очиб бермади.

Тожикистон Олий суди давлат тўнтаришига уриниш бўйича иш бўйича собиқ амалдорлар, хавфсизлик ходимлари ва журналист айбланувчиларга ҳукм чиқарди, деб хабар бермоқда Asia Plus нашри.

Нашр манбаларига кўра, энг узоқ муддат собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва собиқ парламент депутати, Тожикистон демократик партияси раиси Саиджаъфар Усмонзодга берилган. Усмонзода 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Тожикистонда сиёсий арбобларни ҳибсга олиш 2024 йилнинг июн ойида бошланган эди. Улардан биринчи бўлиб Усмонзода ҳибсга олинган. Кейин бир неча ой давомида яна камида 7 киши ҳибсга олинди, деб ёзади нашр. “Aздо” телеканалининг қайд этишича, тергов махфийлик тамойилини баҳона қилиб, масаланинг моҳиятини ошкор этмаяпти. Ҳукм Душанбедаги тергов ҳибсхонасида эълон қилинган. 

Шунингдек, ушбу иш бўйича қуйидагилар жазога тортилди:

• Тожикистон Олий Кенгашининг собиқ раиси ва Президенти вазифасини бажарувчи (1991–1992) Aкбаршо Искандаров – 18 йилгача;

• Тожикистон социал-демократик партияси собиқ раиси ўринбосари, ҳуқуқшунос Шокиржон Ҳакимов — 18 йилгача;

• Тожикистон Демократик партияси раисининг собиқ ўринбосари, журналист Aҳмадшоҳ Комилзода — 18 йилгача;

• собиқ хавфсизлик хизмати ходими, истеъфодаги полковник Нурамин Ғанизода – 18 йилгача;

• Тожикистон ТИВ департаментининг собиқ раҳбари Aбдулфайз Aтоий – 17 йилгача;

• Шокиржон Ҳакимовнинг жияни ва журналист Рухшона Ҳакимова – саккиз йилга.

Aйбланувчилар давлатга хиёнат, ҳокимиятни тортиб олиш, фирибгарлик ва нафрат қўзғатишда айбланган. Охирги сўзларида улар ўз айбларини тан олишмади.

Asia Plus нашрининг аниқлик киритишича, Ҳакимовнинг иши “Хитойнинг Тожикистондаги таъсири” мавзусида ўтказилган суриштирув билан боғлиқ бўлиб, унда бошқа бир қанча маҳкумлар, жумладан Ҳакимов ва Усмонзода ҳам иштирок этган. Прокурор унга 17 йил қамоқ жазосини сўраган. Журналист икки нафар ёш боласи борлиги сабабли жазо муддати ўтгунига қадар озодликда қоладиган бўлди.

8 январ куни бўлиб ўтган суд мажлисида давлат айбловчиси “давлат тўнтариши иши” бўйича барча айбланувчиларни 23 йилдан 30 йилгача озодликдан маҳрум этишни сўраган эди. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чет элдан қайтган фуқароларни ОИВга мажбурий текшириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:38

    Чет элдан қайтган фуқароларни ОИВга мажбурий текшириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

    У Сенатда маъқулланиб, президент томонидан имзолангач кучга киради.

    'Хитой Эроннинг ҳаво мудофаа тизимини қайта қурмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:05

    Хитой Эроннинг ҳаво мудофаа тизимини қайта қурмоқда

    Эрон етказиб бериладиган технологиялар учун нефть билан ҳисоб-китоб қилади.

    'Эрдўған Озарбайжон ва Россия ўртасидаги зиддиятлар бўйича гапирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:47

    Эрдўған Озарбайжон ва Россия ўртасидаги зиддиятлар бўйича гапирди

    Туркия етакчиси икки мамлакат ўртасидаги келишмовчилик ижобий ҳал бўлиши тарафдори эканлигини билдирган.

    'Исроил Сурия ҳамда Саудия Арабистон билан яхши алоқа ўрнатмоқчими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:27

    Исроил Сурия ҳамда Саудия Арабистон билан яхши алоқа ўрнатмоқчими?

    Қўшма Штатлар раҳбари ва Исроил бош вазири Ғазо секторида икки ойлик ўт очишни тўхтатиш қарорини қўллаб-қувватлади, бу эса тинчликка йўл очиши мумкин.

    'Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида Россияга қарши навбатчиликни бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:06

    Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида Россияга қарши навбатчиликни бошлади

    Бу қадам Россияни тийиб туриш ва Украина учун муҳим таъминот йўлларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

    'Трамп Япония ва Жанубий Кореяга 25 фоизлик бож жорий қилинишини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:02