АсосийДунё

Австралияда фуқаро ҳовлисидан 100 дан ортиқ заҳарли илон топилди

Илонлар тўкилган барглар уюмига ин қурган, улардан бири уй эгасининг итини чақиб олган.

'Австралияда фуқаро ҳовлисидан 100 дан ортиқ заҳарли илон топилди'ning rasmi

Сиднейлик эркак уйининг орқа ҳовлисида 102 та заҳарли илон яширинган ин топиб олди. Эркак судралиб юрувчиларни тутиш билан шуғулланадиган Reptile Relocation ташкилотини чақирди.

Илонлар тўкилган барглар уюмига ин қурган, улардан бири уй эгасининг итини чақиб олмагунча ҳеч ким уларни сезмаган. Reptile Relocation раҳбари Кори Кереваронинг айтишича, судралиб юрувчилар шунчалик кўплигидан, уларни тутиш учун овчиларга қўшимча ёрдам керак бўлган.

Компания мутахассислари уч соат ичида 102 та қизил қоринли қора аспидни қўлга олди. Бу заҳарли илонлар фақат Австралияда яшайди. Вояга етган судралиб юрувчиларнинг узунлиги икки метрга етади. Одатда, бу тур вакиллари тажовузкор бўлмайди ва одамлардан ўзини олиб қочади.

Аспидлар заҳари таркибида нейротоксинлар, миотоксинлар ва коагулянтлар мавжуд. У инсон учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, аммо ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Ҳудудда тутиб олинган барча илонлар Қироллик миллий боғи яқинидаги ёввойи табиатга қўйиб юборилади. Австралия музейининг илмий бўлими маълум қилишича, бу турдаги илонлар насл қолдириш даврида кичик гуруҳларга тўпланиши мумкин — одатда олти нафаргача.

“Овчилар ҳали бирор марта битта жойдан шунча кўп қизил қоринли қора аспидларни топмаган эди”, — дея таъкидлади Кори Кереваро.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Халқаро жиноий судга қарши санкциялар киритди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:43

    АҚШ Халқаро жиноий судга қарши санкциялар киритди

    Бунда суднинг АҚШдаги вакилларига тегишли мол-мулклар блокланади, ХЖС ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига АҚШга кириш тақиқланади.

    'Қозоғистонда 21 ёшли ўғил телефон ўйини учун оила аъзоларини ўлдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:21

    Қозоғистонда 21 ёшли ўғил телефон ўйини учун оила аъзоларини ўлдирди

    Воқеага оила аъзолари унинг телефонини олиб қўйгани сабаб бўлган.

    'Саудия Арабистони нефть нархини кескин оширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:02

    Саудия Арабистони нефть нархини кескин оширди

    Трамп Украинадаги урушни тўхтатиш учун Саудиядан нефть нархини пасайтиришни сўраган.

    'Британияда Украинадаги урушнинг тугаш санаси маълум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:24

    Британияда Украинадаги урушнинг тугаш санаси маълум қилинди

    Россия ва Украина ўртасидаги можарони бир кунда тўхтата оламан деб келган Трамп энди урушни 100 кунда тўхтатиш устида ишламоқда.

    'Трамп трансгендерларга аёллар мусобақаларида қатнашишни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:13

    Трамп трансгендерларга аёллар мусобақаларида қатнашишни тақиқлади

    Шунингдек, 19 ёшга тўлмаганларнинг жинсини ўзгартириш бўйича операцияларига чек қўйди.

    '“Одамларни Ғазодан мажбуран кўчириш халқаро ҳуқуққа зид”'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:55

    “Одамларни Ғазодан мажбуран кўчириш халқаро ҳуқуққа зид”

    БМТ бош котиби Трампнинг Ғазодаги режасига муносабат билдирди.