АсосийЖамият

Ўзбекистондаги 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди

Марказий банк томонидан ўтказилган текширувларда қоидабузарликлар аниқланган.

'Ўзбекистондаги 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди'ning rasmi

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг январь ойидаги йиғилишларида (9 марта) 44 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди. 

Хусусан, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 8 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари, микромолия ташкилоти ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганиш ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилиниши ҳам муҳокама қилинди.

Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP” акциядорлик жамияти акциядорлари ва манфаатдор шахслар диққатига!'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:42

    “FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP” акциядорлик жамияти акциядорлари ва манфаатдор шахслар диққатига!

    “FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP”акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2025 йил 8 январдаги мажлисида қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган. Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2025 йил 11 февралда P1024-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

    'Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларига замонавий технологиялар тадбиқ этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларига замонавий технологиялар тадбиқ этилади

    Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Sila Sveta асосчиларидан бири Александр Ус билан учрашди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент вилоятида она 8 ёшли боласининг қўлларини рухсатсиз ширинлик егани учун куйдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Тошкент вилоятида она 8 ёшли боласининг қўлларини рухсатсиз ширинлик егани учун куйдирди

    Аёлга нисбатан жиноий иш очилиб қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

    'Тошкентда руҳий ҳолати бузилган аёл мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:35

    Тошкентда руҳий ҳолати бузилган аёл мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлди

    Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодисага изоҳ берди ва гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.

    'Атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналар Тошкент ва вилоят марказларидан кўчирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналар Тошкент ва вилоят марказларидан кўчирилиши мумкин

    2025 йил 1 майдан бошлаб атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади.