АсосийЖамият

“Умра ва Ҳажга борувчилар учун менингитга қарши эмланган бўлиши шартлиги расман бекор қилинмаган”

Санэпидқўмита ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

'“Умра ва Ҳажга борувчилар учун менингитга қарши эмланган бўлиши шартлиги расман бекор қилинмаган”'ning rasmi

Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабр ойида 2025 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмаланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарган эди.

Сўнгги пайтларда аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда "Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши ваксина олиш керак дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага борсангиз бўлади" - деган мазмундаги хабарлар кенг тарқалмоқда.

Санэпидқўмита ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаганлигини маълум қилди. 

Мамлакатимизга юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.

    'Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 19:59

    Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди

    Onix ҳайдовчиси ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай, тезликни оширган ва ЙПХ ходимини машинада уриб кетган.

    '1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 18:55

    1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади

    Пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича юир қатор таклифлар ишлаб чиқилади. Президент қарори билан янги чоралар эълон қилинди.

    'Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 14:33

    Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади

    "Волгоград-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд Қорақалпоғистонда текширилганда 2 та вагонда ноқонуний тиббий буюм ва дорилар борлиги аниқланди.

    'Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 13:32

    Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Уйда унинг ёнида 2 нафар фарзанди бўлган. Фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида вафот этган. Иккинчиси шифохонада даволанмоқда.