АсосийЖамият

Сурхондарёда чақалоғини урган она жавобгарликка тортилгани маълум бўлди

Айни пайтда эр ва хотин ўзаро низо вазиятида бўлиб, бу борада терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Сурхондарёда чақалоғини урган она жавобгарликка тортилгани маълум бўлди'ning rasmi

Аввалроқ, Сурхондарёда гўдак болани онаси ураётгани акс этган видео тарқалган эди. 

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

Олиб борилган текширув натижаларига кўра, видеодаги ҳолат 1 йил аввал содир бўлганлиги аниқланди. 

Хусусан, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Т.М (2001 йилда туғилган аёл) 2024 йилнинг май ойида собиқ турмуш ўртоғи А.Қ (1994 йилда туғилган эркак) билан жанжаллашиб,  бола учун алимент ва бошқа моддий таъминот бермаганлиги важи билан болани отасига босим қилиб қўрқитиш мақсадида видео қўнғироқ қилиб, фарзанди А.Р (2023 йилда туғилган қиз) ни уриб тасвирга олган ва уни собиқ турмуш ўртоғига юборганлиги аниқланган.

Терговга қадар текширувда болани соғлиғига зарар етмаганлиги аниқланганлиги сабабли 14.05.2024 йилда ҳолат юзасидан аёл МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳуқуқбузарлик содир қилган деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди томонидан унинг жавобгарлиги масаласи ҳал этилган.

Ҳозирда Т.М. собиқ турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари билан ўзаро низо вазиятида бўлиб, бу борада терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида эркак 28 ёшли хотинини ўлдиришда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:43

    Тошкент вилоятида эркак 28 ёшли хотинини ўлдиришда гумонланиб ушланди

    Эркак оилавий жанжалдан сўнг ота уйига келган хотинини зўрлик ишлатиб машинада олиб қочиб кетган. Шундан сўнг аёлнинг жасади топилган.

    'Оилавий зўравонликдан жабр кўрган шахс талаби билан ажратишда муҳлат тайинламанмаслиги мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    Оилавий зўравонликдан жабр кўрган шахс талаби билан ажратишда муҳлат тайинламанмаслиги мумкин

    Ушбу моддани назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенат қўмитасида муҳокама қилинди.

    'Яқинлари депортация қилиниб, Россияда қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:13

    Яқинлари депортация қилиниб, Россияда қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

    Болалар Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган бўлган.

    'Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:40

    Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

    Президент Фармони билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда.

    '“Умра ва Ҳажга борувчилар учун менингитга қарши эмланган бўлиши шартлиги расман бекор қилинмаган”'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:50

    “Умра ва Ҳажга борувчилар учун менингитга қарши эмланган бўлиши шартлиги расман бекор қилинмаган”

    Санэпидқўмита ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

    'Бугун ҳам Ўзбекистонда совуқ ҳаво сақланиб туради'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:34

    Бугун ҳам Ўзбекистонда совуқ ҳаво сақланиб туради

    Айрим ҳудудларда қор ёғишда давом этади.