Қирғизистонда янги мадҳия танланмоқда. Маданият вазирлиги давлат мадҳиясининг матни ва мусиқасининг янги таҳрири бўйича энг яхши лойиҳаларни танлаш бўйича танлов эълон қилган. Иштирок этиш учун бастакорлар, шоирлар, мусиқачилар ва ижодий гуруҳлар таклиф этилади.
Вазирлик маълумотларига кўра, биринчи ўринни олган ғолибга 1,5 миллион сом берилади. Аризалар шу йилнинг 20 мартига қадар қабул қилинади.
Маданият вазирининг ўринбосари Тимурлан Ажималиевнинг айтишича, танловдан мақсад – халқ бирлиги, тарихий мероси ва маданиятини ўзида акс эттирган санъат асарини яратишдан иборат.
Аввалроқ Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Тургунбек улуу давлат мадҳиясини ўзгартириш кераклигини айтган эди.
Унинг айтишича, амалдаги мадҳияни ижро этиш қийин. У мадҳия шу йилнинг 25 апрелигача қаблу қлинишини айтагн.
Аввалроқ, 2023 йил декабрида Қирғизистон байроғига кичик ўзгартиришлар киритилган эди.
Абдуллоҳ Саййид