АсосийДунё

Гаровдагилар озод қилинмаса, Ғазода қайтадан жанг бошланади – Нетаньяху

Айни пайтда Исроил армияси кучларини Ғазо секторининг ичкарисида ва унинг чегаралари бўйлаб тўпламоқда.

'Гаровдагилар озод қилинмаса, Ғазода қайтадан жанг бошланади – Нетаньяху'ning rasmi

Агар ҲАМАС ҳаракати жорий йил 15 февраль куни тушгача гаровга олинганларни озод қилмаса, Исроил Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни қайта бошлайди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху идорасига таяниб, “The Times of Israil” хабар берди.

Биньямин Нетаньяхунинг маслаҳатчиси Дмитрий Гендельманга кўра, Исроил ҲАМАС гаровга олинганларни 15 февраль куни тушгача озод қилмаса, ҳарбий ҳаракатларни тиклайди. Айни пайтда Исроил армияси кучларини Ғазо секторининг ичкарисида ва унинг чегаралари бўйлаб тўпламоқда.

“Биз барчамиз ўтган шанба куни озод этилган уч нафар гаровга олинганнинг оғир аҳволидан қаттиқ ғазабландик. Шунингдек, биз барчамиз Президент Трампнинг гаровга олинган фуқароларимизни шанба куни тушгача озод қилиш талаби ҳамда унинг Ғазонинг келажаги ҳақидаги инқилобий қарашларини олқишладик. ҲАМАС келишувни бузиш ва гаровга олинган фуқароларимизни озод қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақидаги баёнотидан сўнг, кеча кечқурун мен Ғазо секторининг ичкарисида ва атрофида кучларни жамлаш ҳақида кўрсатма бердим. Ушбу операция айни пайтда амалга оширилмоқда ва яқин вақт ичида якунланади”, дейилади Нетаньяху баёнотида.

Шунингдек, Нетаньяхуга кўра, агар ҲАМАС гаровга олинган исроилликларни 15 февраль куни тушгача қайтармаса, ўт очишни тўхтатиш бекор қилинади ва Исроил ҲАМАС тўлиқ тор-мор этилгунга қадар шиддатли жанговар ҳаракатларни қайта бошлайди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Илон Маскнинг ўғли Оқ Уй юлдузига айланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:21

    Илон Маскнинг ўғли Оқ Уй юлдузига айланди

    Миллиардернинг ўғли бурнини ковлаб, Трампнинг қулоғига нимадир деб пичирлаган.

    'Россия Киевга баллистик ракета билан зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:52

    Россия Киевга баллистик ракета билан зарба берди

    Ракета бўлаклари қулаган жойларга 80 дан ортиқ қутқарувчи ва 17 та ёнғин-қутқарув техникаси сафарбар этилган.

    'Туркия кучли зилзила ва цунамига тайёрланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:27

    Туркия кучли зилзила ва цунамига тайёрланмоқда

    Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси маҳаллий аҳолини огоҳлантириш учун Измир, Айдин ва Мугла вилоятларида мобил сирена тизимларини ишга туширди.

    'Қирғизистонда янги мадҳия танлови ўтказилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:19

    Қирғизистонда янги мадҳия танлови ўтказилмоқда

    Маданият вазирлиги давлат мадҳиясининг матни ва мусиқасининг янги таҳрири бўйича энг яхши лойиҳаларни танлаш бўйича танлов эълон қилган.

    'Сурияда Россия ҳарбий автоколоннаси Тартус портига киритилмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:06

    Сурияда Россия ҳарбий автоколоннаси Тартус портига киритилмади

    Ҳолат икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги совуқликни кўрсатмоқда.

    'Россия фуқаролигига эга исроилликлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:42

    Россия фуқаролигига эга исроилликлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин

    ТИВ икки паспортга эга исроилликлар Россияга кириши мумкинлиги, бироқ қайтиб чиқа олмаслигидан огоҳлантирди.