АсосийЖамият

Наманганда ҳайдовчи пиёдани уриб, қочиб кетди

Пиёда воқеа жойида вафот этган.

'Наманганда ҳайдовчи пиёдани уриб, қочиб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманганда қора рангли Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан қочгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Вилоят ИИБ Матбуот хизматига кўра, ҳолат жорий йилнинг 11 февраль куни соат 06:40 ларда содир бўлган. Номаълум шахс ўзининг бошқарувида бўлган Gentra русумли автомашинасида Наманган шаҳар А.Темур кўчасида ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Наманган шаҳрида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми ва 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Номаълум ҳайдовчини топиш бўйича ўтказилаётган тезкор қидирув ишлари юзасидан қора рангли Gentra русумли автомашиналар мутахассислар томонидан текширилиб, текширув якунлангандан сўнг рухсат берилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Nexia ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 12.02.2025 18:36

    Тошкентда Nexia ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

    ЙТҲ оқибатида мактаб ўқувчиси шифохонага етказилган.

    'Ўтган йилда Ўзбекистонда сотилган энг қиммат авторақам қарийб 1 млрд сўмлик бўлган'ning rasmi

    Жамият 12.02.2025 18:26

    Ўтган йилда Ўзбекистонда сотилган энг қиммат авторақам қарийб 1 млрд сўмлик бўлган

    Статистик маълумотларга кўра, ҳисобот даври йилида 195 мингдан ортиқ авторақам онлайн ауционлар орқали сотилган.

    'Кимлар 50 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш мумкин?'ning rasmi

    Жамият 12.02.2025 18:00

    Кимлар 50 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш мумкин?

    Пенсия тайинлаш тартибида нималар назарда тутилган.

    'Бир йилда қанча одам жиноят ортидан қамалгани очиқланди'ning rasmi

    Жамият 12.02.2025 17:12

    Бир йилда қанча одам жиноят ортидан қамалгани очиқланди

    2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 77 995 нафар шахсга нисбатан 61 481 та жиноят иши кўриб чиқилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 12.02.2025 15:59

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент вилоятида эркак 28 ёшли хотинини ўлдиришда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жамият 12.02.2025 14:43

    Тошкент вилоятида эркак 28 ёшли хотинини ўлдиришда гумонланиб ушланди

    Эркак оилавий жанжалдан сўнг ота уйига келган хотинини зўрлик ишлатиб машинада олиб қочиб кетган. Шундан сўнг аёлнинг жасади топилган.